Экстернат тартибида якуний давлат аттестациясида иштирок этиш учун аризалар жорий йилнинг 1 февралидан қабул қилинади

✅ 2025-2026-ўқув йилида экстернат тартибида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган мактаблар белгиланди.

✅ Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган Reglamentга мувофиқ, экстернат тартибида якуний давлат аттестациясида иштирок этиш учун аризалар:

жорий йилнинг 1 февралидан 1 апрелига қадар (шу куни ҳам) Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali орқали қабул қилинади.

➖ 9-синф учун — тегишли йилда 17 ёшга тўладиган;

➖ 11-синф учун — 19 ёшга тўладиган ва ундан катта ёшдаги мажбурий умумий ўрта таълимга жалб қилинмаган фуқаролар ариза беришлари мумкин.

❌ Ариза бериш учун мактаб ёки вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига бориш шарт эмас.

❗️Мазкур давлат хизмати бепул амалга оширилади.

👉 Бу муҳим! Фуқаролар ҳозирда доимий (ёки вақтинчалик) яшаётган ҳудуддаги экстернат мактабга онлайн ариза юборишлари мумкин.