📣 “Келажак” марказларининг асосий фаолият йўналишлари белгиланди

✅ Вазирлар Маҳкамасининг “Келажак” марказлари фаолиятини тартибга солишга қаратилган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра:

▫️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида ташкил этилган “Келажак” марказлари тўғрисидаги низом;

▫️ “Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом;

▫️ “Келажак” марказларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом;

▫️ “Келажак” марказларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари тасдиқланди.

👉Қарорга асосан, 2026 йил 1 январдан бошлаб:

“Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўлови ойига базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан:

➡️Тошкент шаҳрида — 30 фоиз;
➡️вилоятлар марказларида — 25 фоиз;
➡️республиканинг қолган туман (шаҳар)лари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хоразм вилоятининг Урганч шаҳарларида — 15 фоиз;
➡️Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қолган туман (шаҳар)ларида — 10 фоиз;

👉2026 йил 1-сентабрдан бошлаб:

➡️Тошкент шаҳрида — 60 фоиз;
➡️вилоятлар марказларида — 50 фоиз;
➡️республиканинг қолган туман (шаҳар)лари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хоразм вилоятининг Урганч шаҳарларида — 30 фоиз;
➡️Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қолган туман (шаҳар)ларида — 20 фоиз этиб белгиланди.

✅ Шунингдек, қарор билан Республика “Келажак” маркази ҳузурида Болалар сайёҳлик базаси ташкил этилади.

👉Келажак” марказлари тўғрисидаги низомга кўра:

▫️Марказ 6-18 ёшдаги болаларга қўшимча таълим хизматларини кўрсатади ҳамда ҳудуднинг ўзига хос хусусияти, ўқувчиларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларини инобатган олга ҳолда турли йўналишларда тўгараклар ташкил этади.

▫️Тўгарак машғулотлари ўқув йилининг 15-сентабридан бошланиб, 25 майида якунланади.